tg-me.com/ibratdir_dunyom/7471
Create:
Last Update:
Last Update:
Ҳар бир ходим шуни унутмаслиги керакки, ишни давлат беради, раҳбарлар эмас. Афсус, бизда кўп ҳолатларда шу қоида унутилади. Натижада эса ходим ва раҳбарият ўртасидаги мувозанат бузилиб кетади. Ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган касаба уюшмалари эса бир четда бодроқ еб, томошабин бўлиб туради.
Ходимларни хоҳлаганча эксплуатация қилаверишади, қилаверишади... Олдинда эса иккита йўл туради: ё қаршилик кўрсатиб, ишдан кетиш ё зулмга кўниб ишни давом эттириш...
Ибрат излаганга — ибратдир дунё